Польша президенти Анжей Дуда фуқароларни ҳақорат қилганлик иши бўйича президентлик муддати тугаганидан кейин судга чақирилади. Бу ҳақда Польшанинг ксенофобия ва ирқчилик хулқ-атворини мониторинг қилиш маркази маълум қилди, деб ёзади Белта агентлиги.
Марказ миграция инқирози мавзусини кўтарган “Яшил чегара” фильми ҳақидаги баёноти учун президент устидан шикоят қилган. Телевизорда Дуда кинони томоша қилганлар "чўчқа" эканига ишора қилган.
Аниқроғи, Анжей Дуда Польшанинг TVP телеканалида фильмни танқид қилиб, “Польша чегарачиларни ҳақорат қилмоқда”, деди. Шунингдек, президент фильмни томоша қилган чегарачилар “Кинода фақат чўчқалар ўтиради” деган иборани қўллаганидан ажабланмаганини ҳам айтган. Бу баёнотдан кўп ўтмай марказ президент устидан судга мурожаат қилганини маълум қилди.
Варшава округ судида марказнинг президентга нисбатан шикояти бўйича суд мажлиси 2025 йил 24 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 га белгиланган. Иш очиқ ва ҳар ким суд залидан трансляцияни томоша қилиши мумкин.
Фильм ҳақида: Агнески Голланд режиссёрлигидаги “Яшил чегара” фильмининг премераси 2023 йил сентябрь ойида Венеция кинофестивалида бўлиб ўтди. Фильмда 2020 йиллар бошида Беларусь-Польша чегарасида содир бўлган воқеалар тасвирланган. Бош қаҳрамонлар қочқинлар, афғонистонлик инглиз тили ўқитувчиси ва суриялик оила. Улар Европа Иттифоқи мамлакатларига киришга уриниб, чегарада қолиб кетишади.