Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Полша бош вазири АҚШнинг Украинада ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги ҳужжатни эълон қилишини маълум қилди

Полша бош вазири АҚШнинг Украинада ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги ҳужжатни эълон қилишини маълум қилди

Полша бош вазири АҚШнинг Украинада ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги ҳужжатни эълон қилишини маълум қилди.

Доналд Туск Варшавадаги матбуот анжуманида Оқ уй маъмурияти яқин орада ўт очишни тўхтатиш санаси ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари ҳақида декларация тақдим этиши мумкинлигини айтди.

Туск Қўшма Штатларнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг оммавий ахборот воситаларида қисман эълон қилинган Украинага оид режаси ҳақида гапирар экан, бу режа ҳозирда тайёрланиш босқичида эканлигини таъкидлади.

"Трампнинг Украинадаги урушга доир қарорлари катта эҳтимоллик билан АҚШнинг Украина ишларига камроқ аралашувини таъминлайди", — дея фикр билдирди Полша бош вазири.

Доналд Трамп сайловолди ташвиқоти чоғида, агар у ғалаба қозонса, Украинадаги урушни 24 соат ичида тўхтатишини маълум қилган эди.

Киритилди: 19:36 10.11.2024. Ўқилди: 1854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!