Польша чегара хизмати Беларус билан чегарани мустаҳкамлаш учун чегарачиларни қўшимча ёллаш ишларини олиб боради.
Бу ҳақда ИИВ раҳбари Томаш Семоняк "Х"даги саҳифасида ёзган.
"Биз Польша-Беларус чегарасини ҳимоя қилмоқдамиз. Жисмоний тўсиқни мустаҳкамлагандан сўнг (ноқонуний муҳожирларга аввалги ҳукумат томонидан қурилган тўсиқни енгиб ўтиш учун 20 сония керак эди) ва электрон тўсиқни кенгайтиргандан сўнг (янги камералар, датчиклар, ёруғлик), буфер зонани ташкил қилиш ва ноқонуний йўлбошчилар билан шафқацизларча кураш олиб борамиз ва уларни гибрид тажовуз хавфи бўлган ҳудудларни қўриқлашга юборамиз" - деди вазир.
Унинг қўшимча қилишича, бу йил дастлабки 500 нафар янги ходим, “кейин яна минг нафар” ишга олинади.
Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг маълум қилишича, ҳозирда Польшанинг шарқий чегарасида жами 11 минг нафар чегарачилар, Польша армияси аскарлари ва полиция ходимлари хизмат қилмоқда.