Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Польша АҚШнинг НАТОдаги ишончлилигига шубҳа қилмоқда

Польша АҚШнинг НАТОдаги ишончлилигига шубҳа қилмоқда

Польша бош вазири Дональд Туск АҚШнинг НАТО доирасидаги иттифоқчи сифатидаги ишончлилигига шубҳа билдириб, Европа Иттифоқини ўзининг жамоавий мудофаа механизмларини кучайтиришга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи НАТОнинг 5-моддасига ўхшаш ўзаро ҳимоя қоидаларига эга, аммо АҚШ қўллаб-қувватловисиз уларнинг аҳамияти камроқ бўлиб қолмоқда.

Туск, шунингдек, Россиянинг НАТО мамлакатларига эҳтимолий ҳужумини муқаррар таҳдид деб атади — бу «йиллар эмас, балки ойлар масаласи» бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Польша бош вазирининг баёнотлари трансатлантик муносабатлардаги таранглик ортиб бораётган бир пайтда янгради. Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп альянс доирасидаги мажбуриятларни бажаришдан воз кечиш эҳтимолини истисно қилмаган эди.

Бундан ташқари, ОАВда АҚШ Испанияни Эрон билан боғлиқ позицияси сабаб НАТОдан чиқариш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган.

Шу фон астида Европа давлатлари мудофаа харажатларини оширмоқда, Франция эса ўзининг ядровий тийиб туриш салоҳиятини иттифоқчиларга ҳам тарқатишга тайёрлигини билдириб, Европа мамлакатларида стратегик авиацияни жойлаштириш эҳтимолини ҳам қайд этди.

Киритилди: Бугун 09:20. Ўқилди: 269 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!