Полковник Шоҳрух Ғиёсов Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи — ички ишлар вазирининг матбуот котиби лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Хабар беришларича, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори ҳисобланган полковник Ғиёсов ички ишлар органларидаги фаолиятини 1996 йилдан бошлаб, шу кунга қадар турли лавозимларда хизмат қилиб келган.
«Шоҳрух Ғиёсов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Халқаро ҳамкорлик бошқармасига раҳбарлик қилган», — дейилади ИИВ ахборотида.
Олдинроқ ИИВнинг аввалги матбуот котиби генерал майор Қутбиддин Бурҳонов Адиля вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимига ўтказилгани маълум бўлган эди.
Бурҳонов кетгач, шу вақтгача унинг ўринбосари бўлган подполковник Тўлаган Абдуллаев Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи лавозимини вақтинча бажариб турган эди.