Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Politico: Трамп маъмурияти аъзолари Россия ва Украина вакиллари билан музокараларни бошлаш учун Саудия Арабистонига боради

Politico: Трамп маъмурияти аъзолари Россия ва Украина вакиллари билан музокараларни бошлаш учун Саудия Арабистонига боради

АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц, Давлат котиби Марко Рубио ва Яқин Шарқ бўйича махсус вакил Стив Уиткофф яқин кунларда Саудия Арабистонига йўл олади.

Нашрининг республикачи конгрессмен Майк Маккол ҳамда Қўшма Штатлар ҳукуматидаги икки аноним манбага таяниб хабар беришича, улар Саудия Арабистонида Россия ва Украина вакиллари билан тинчлик музокараларини бошлайди.

Politico манбаларига кўра, Трампнинг Украинадаги можарони тартибга солиш бўйича махсус вакили Кит Келлог музокараларга бормайди, шунингдек, музокараларга Европа давлатлари вакиллари ҳам таклиф қилинмаган.

Аввалроқ Bloomberg ўз манбаларига таяниб, Саудия Арабистонидаги музокаралар келаси ҳафта бошланиши кутилаётганини хабар қилган эди.

Киритилди: 10:25 16.02.2025. Ўқилди: 879 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!