Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Полициячиларга Россияни тарк этиш тақиқланди

Полициячиларга Россияни тарк этиш тақиқланди

Россияда полициячиларнинг мамлакатдан чиқиб кетиши тақиқлаб қўйилди. Бу ҳақда қатор оммавий ахборот воситалари, шунингдек, Россия Туроператорлари уюшмаси ўз манбаларига таяниб хабар беряпти.

Baza Telegram-каналининг хабар беришича, 23 сентябрь куни имзоланган буйруққа кўра, Ички ишлар вазирлиги шахсий таркиби ва раҳбарияти, жумладан, аёллар ҳам раҳбарият томонидан тасдиқланмаса, мамлакатдан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга эмас.

47.ru нашрининг таъкидлашича, ички ишлар вазири Владимир Колокольцевнинг буйруғига кўра, агар 21 сентябрь куни сафарбарлик эълон қилинганидан кейин чипта ёки йўлланма сотиб олинган бўлса, полиция ходимларига чет элга чиқиш тақиқланади.

Бундан ташқари, Baza маълумотларига қараганда, давлат сирларидан хабардор бўлган полициячилар паспортларини топширишлари шарт.

Киритилди: 22:16 30.09.2022. Ўқилди: 2966 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!