Гамбургда эркак полициячиларга қарата ўт очди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уни қўлга олишга муваффақ бўлишди, жабрланганлар йўқ.
Бу ҳақда Германиянинг Bild газетаси манбасига таяниб хабар бермоқда.
"Соат 19.53 да номаълум шахс Нойграбен туманида темир йўл станцияси яқинида полициячиларга қарата ўқ узган," - дейилади хабарда.
Полиция қочоқ жиноятчини воқеадан уч соат ўтиб қўлга олди.
Бекатда фуқаро кийимидаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўзаро фаол баҳслашаётган бир гуруҳ одамларга эътибор қаратишди. Нашр маълумотларига кўра, ўғирлик содир бўлган.
Полициячилар яқинлашганда, номаълум шахслар яширинишга ҳаракат қилишди. Эркаклардан бири полициячиларга қарата ўқ узган. Бунга жавобан улар ҳам қурол ишлатишган. Отишмада ҳеч ким жабрланмаган.