Бугун 18 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Грузия Ўзбекистон фуқароларини депортация қилди

Грузия Ўзбекистон фуқароларини депортация қилди

Грузия расмийлари 78 нафар чет эл фуқаросини, жумладан, Ўзбекистон фуқароларини депортация қилди.

Бу ҳақда Грузия Ички ишлар вазирлиги бу ҳақда маълум қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, Миграция департаменти ходимлари Ички ишлар вазирлигининг бошқа бўлимлари билан биргаликда сўнгги кунларда депортация қилиниши керак бўлган хорижий фуқароларни аниқлаш бўйича бир қатор тадбирлар ўтказдилар.

Натижада Ҳиндистон, Туркия, Миср, Россия, Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон, Беларусь, Покистон, Ўзбекистон, Бангладеш, Қирғизистон, Эфиопия, Иордания, Шри-Ланка ва бошқа мамлакатлар фуқаролари Грузиядан депортация қилинди. Мамлакатдан чиқариб юборилган ўзбекистонликлар сони очиқланмаган.

Грузия Ички ишлар вазирлиги қонунга мувофиқ, депортация қилинган шахсларнинг мамлакатга кириши тақиқланганлигини таъкидлади.

Киритилди: 23:45 17.09.2026. Ўқилди: 902 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!