Бугун 18 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Польша президентининг "ҳудуддан айрилиш" ҳақидаги сўзлари баҳсга сабаб бўлди

Польша президентининг "ҳудуддан айрилиш" ҳақидаги сўзлари баҳсга сабаб бўлди

Польша бош вазири Дональд Туск мамлакат президенти Кароль Навроцкийнинг ҳудудий йўқотишлар ҳақидаги баёнотига кескин муносабат билдирди.

17 сентябрь куни Польша президенти девони Х ижтимоий тармоғида Навроцкийнинг Влодава шаҳрида сўзлаган нутқидан иқтибос эълон қилди.

"Биз ҳудудларни йўқотишимиз мумкин, аммо ҳеч қачон руҳимизни йўқотмайдиган халқмиз. Биз ҳудуддан айрилишимиз мумкин, аммо Ватанимизни ҳеч қачон бермаймиз", — деди Навроцкий.

Шундан сўнг Туск президентга ушбу постни ўчиришни таклиф қилди.

"Жаноб президент, бу постни ўчиришни таклиф қиламан. Биз ҳудудимизнинг бир қаричини ҳам бериш ниятида эмасмиз", — деб ёзди Туск Х тармоғида.

Навроцкий кейинчалик Тускка жавоб қайтариб, ўз сўзлари 1939 йил 17 сентябрда Совет Иттифоқининг Польшага бостириб кириши муносабати билан айтилганини таъкидлади. У Польша ўша пайтда ҳудудларидан айрилган бўлса-да, Ватанини йўқотмаганини қайд этди.

Киритилди: 23:53 17.09.2026. Ўқилди: 885 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!