"Монако"нинг франциялик ярим ҳимоячиси Поль Погба "Ливерпуль" ҳужумчиси Диогу Жотанинг ўлими ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. Бир кун аввал футболчи ва унинг укаси Испанияда содир бўлган ЙТҲ оқибатида вафот этгани маълум бўлганди. Жота 28 ёшда эди.
"Бу шок эди. Бу ҳақда эрталаб телефонда хабар топдим. Унинг оиласига ҳамдардлик билдираман. Бу биз нима бўлиши мумкинлигини ҳеч қачон билмаслигимизни исботлайди. Бу ҳар қандай футболчи ёки инсон учун эслатма, чунки биз эртага тирик бўлиш-бўлмаслигимизни билмаймиз. Шундай экан, ҳаётдан завқланинг, оилангиз, севган инсонларингиз, ҳатто сизга озор берган инсонларингиз билан бўлган лаҳзалардан баҳраманд бўлинг.
Ўч олмоқчи бўлганингизда ёки хафа бўлганингизда, эртага сиз бу ерда бўлмаслигингиз ёки улар бўлмаслиги мумкин. Биз ҳам ўзимизда бор вақтдан завқланишимиз керак. Ҳамма нарса исталган вақтда тўхтаб қолиши мумкин," - деб ёзди Погба ижтимоий тармоқда.