Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Покистоннинг Сиалкот шаҳрида "шиддатли жанглар" ҳақида хабар берилди

Покистоннинг Сиалкот шаҳрида "шиддатли жанглар" ҳақида хабар берилди

Al-Jazeera: Сиалкот шаҳрида низоли чегара яқинида жуда кучли жанглар бўлаётгани тўғрисида маълумотлар олинмоқда.

Сўнгги 48 соат ичида Покистон камида 77 та дронни уриб туширганини ҳам маълум қилди.

Лаҳор ва Карачи аҳолиси сўнгги бир неча соат ичида аҳоли зич жойлашган ҳудудлар яқинида портлаш овозларини эшитганини хабар қилган.

Хавотирли жиҳати шундаки, бу воқеалар иккала мамлакатнинг фуқаролик ҳудудларида содир бўлмоқда.

Вазиятни юмшатиш йўлларини топиш учун АҚШ давлат котиби, шунингдек, Эрон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари томонидан саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Бироқ Покистон ҳужумга жавобан чора кўриши зарурлигини ва бу ҳолатда жим тура олмаслигини таъкидлади.

Киритилди: 12:02 10.05.2025. Ўқилди: 682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!