Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Покистондаги тўфонда 10 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди

Покистондаги тўфонда 10 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди

Покистоннинг аҳоли зич жойлашган Панжоб провинсиясида тўфон содир бўлди.

“Репорт”нинг хорижий ОАВларга таяниб хабар беришича, бўрон пайтида эски ва қаровсиз биноларнинг қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, яна 45 киши жароҳатланган.

Қайд этилишича, табиий офат бир қатор шаҳарларга жиддий зарар етказган. Табиий офатдан Панжоб вилоятининг Желум, Лаҳор, Равалпинди, Шайхупура, Нанкана Соҳиб, Сиалкот ва Мианвали шаҳарлари энг кўп жабр кўрди. Кучли шамол Лаҳорнинг кўплаб ҳудудларида дарахтларни илдизи билан юлиб, кўплаб уйлар, дўконлар ва транспорт воситаларига зарар етказди.

Киритилди: 06:06 25.05.2025. Ўқилди: 489 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!