Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Покистондаги поезд портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 нафарга яқинлашди

Покистондаги поезд портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 нафарга яқинлашди

Покистоннинг жануби-ғарбий Балужистон вилоятида йўловчи поездига қилинган худкушлик ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 47 кишига етди, улардан 20 нафари ҳарбий хизматчилар эди.

Бу ҳақда Xinhua агентлиги қутқарув хизматларига таяниб хабар бермоқда.

Яна 98 киши жароҳат олгани ҳақида ҳам хабар берилган.

Ҳодиса Чаман Пҳатак тумани орқали ўтадиган темир йўлнинг бир қисмида содир бўлган. Йўловчилар Қурбон ҳайитини нишонлаш учун йўлга чиқишганди.

Киритилди: Бугун 18:01. Ўқилди: 207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!