Бугун 19 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Покистондаги масжидга қилинган ҳужум қурбонлари сони 21 кишига етди

Покистондаги масжидга қилинган ҳужум қурбонлари сони 21 кишига етди

Покистоннинг шимоли-ғарбий қисмидаги масжид яқинида содир бўлган портлашда камида 21 киши, жумладан, 15 нафар полиция ходими ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Geo News телеканали тиббиёт ходимларига таяниб хабар берди.

Уларнинг маълумотларига кўра, яна 103 киши жароҳат олган.

Портлаш бугун Хайбер Пахтунхва вилоятининг Коҳат шаҳридаги Полиция линиялари мажмуасида содир бўлган. Худкуш террорчи қурилмани портлатган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари шунингдек, олти нафар жиноятчини ўлдирган. Покистон расмийлари бу ҳодисани террористик ҳужум деб таснифлади.

Киритилди: Бугун 11:20. Ўқилди: 275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!