Бугун 7 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Покистонда Хитой карвони портлатиб юборилди

Покистонда Хитой карвони портлатиб юборилди

Масъулиятни Балужистон озодлик армияси ўз зиммасига олди.

Покистонда, Карачи аэропорти яқинида, якшанба куни кечқурун Покистонда электр станцияларини қурувчи Хитой компанияси автомобиллари карвони портлатиб юборилди. Камида икки Хитой фуқароси ҳалок бўлган.

Хитойнинг Покистондаги элчихонаси икки хитойлик фуқаро ҳалок бўлгани ва яна бир киши жароҳатлангани ҳақида маълум қилди. Покистон полициясининг матбуотга билдиришича, ўн нафар ярадор шифохонага олиб кетилган, улардан бири оғир аҳволда.

Бу ҳаракат учун масъулиятни Балужистон вилоятини Покистондан ажратиш тарафдори бўлмиш «Балужистон озодлик армияси» бўлгинчи исёнчи гуруҳи ўз зиммасига олди. У бир неча йиллардан буён мамлакатнинг турли объектларида хитойлик ишчиларга ҳужум уюштириб келади ва балужлар минералларга бой провинциядаги Хитой лойиҳалари фойдасидан адолатли улуш олмаяпти, деб даъво қилиб келади.

Балужлар - Покистон, Эрон ва Афғонистон чегаралари билан бўлинган халқ. Покистоннинг Балужистон вилоятида улар аҳолининг учдан бир қисмидан сал кўпроқни ташкил қилади.

Хитой элчихонаси баёнотида айтилишича, карвонда саёҳат қилаётган фуқаролар Карачи яқинидаги Порт Қосимда (Муҳаммед бин Қосим порти) иккита кўмир ёқилғи станциясини қураётган Port Qasim Power Generation Co Ltd компаниясида ишлайди.

Бу порт Покистоннинг энг йирик шаҳри Карачи метрополиси каби Балужистонда эмас, қўшни Синд вилоятида жойлашган.

Киритилди: Бугун 09:39. Ўқилди: 473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!