Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Покистонда тошқинлар оқибатида 1002 киши ҳалок бўлди

Покистонда тошқинлар оқибатида 1002 киши ҳалок бўлди

26 июндан буён Покистонда кузатилган кучли ёмғирлар туфайли содир бўлган сув тошқинлари натижасида 1002 киши вафот этди.

Покистоннинг Табиий офатларни бошқариш миллий бошқармаси (NDMA) маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида 274 нафар бола ва 163 нафар аёл бор. Шунингдек, 1000 дан ортиқ одам яраланган.

Тошқинлар Пунжоб вилоятида 2,4 миллиондан зиёд аҳолига салбий таъсир кўрсатган. Маҳаллий ҳисоботларга кўра, 12 мингдан ортиқ уй вайрон бўлган, 6509 бош чорва моллари нобуд бўлган.

Раҳбарият таъкидлашича, бу офат 2022 йилдаги тошқинларни эслатади. Ўшанда 1700 дан зиёд одам ҳалок бўлган, мамлакатнинг учдан бир қисми сув остида қолган ва зарар ҳажми 32 миллиард доллардан ортиқ бўлган.

Киритилди: Бугун 15:02. Ўқилди: 216 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!