Бугун 21 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Покистонда террорчилар терроризмга қарши кураш қўмитаси раисига суиқасд қилди

Покистонда террорчилар терроризмга қарши кураш қўмитаси раисига суиқасд қилди

Покистон жанубидаги Карачи яқинида бўлган терактда 7 июль куни терроризмга қарши кураш қўмитаси раҳбари Али Раза ўлдирилибди.

Айтилишича, номаълум қуролли шахслар ҳужум қилиб Али Раза билан яна бир тинч аҳоли вакилини нобуд қилишган.

Бир нечта манба билдиришича, қўмита раҳбарига суиқасдни ғарбий вилоятлардаги ИШИДга алоқадор кучлар ташкил этган бўлиши мумкин.

Карачидаги тергов инспектори ўринбосари Осиф Эжаз Шайх ҳолат юзасидан матбуотга баёнот қилган. Ҳолат Каримобод туманидаги ҳудудида юз берган, иккита ҳужумчи давлат ходимига ўқ узган.

Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз бўйнига олмаган. Собиқ ҳарбийнинг жасадини ўрганган жарроҳ Суммайя Саед Arab News телеканалига берган интервьюсида Али Раза кўкрак, бўйин ва бошидан кўплаб ўқ еганини, кўп қон йўқотишдан ҳалок бўлганини билдирган.

Ҳужумда ҳалок бўлган иккинчи инсон хусусий ширкатда қоровул бўлиб ишлаган 38 ёшли Вақар исмли шахс бўлган. У жароҳатланган яқин атрофдаги Жинна касалхонасига олиб кетилган. Кўрсатилган ёрдамга қарамай, касалхонада вафот этган.

Ҳалок бўлган ҳарбий Али Раза Карачининг Ляри ҳудудида ўрнашган наркотик ташувчи тўдалар, “Таҳрики Толибон” ва турли диний мазҳаб гуруҳларига қарши операцияларда фаол иштирок этган. 2013 йилда, собиқ бош вазир Навоз Шариф ҳукумати даврида Али Раза йирик раҳбарлик лавозимларида ишлаган ва Покистоннинг жанубий энг йирик шаҳрида жиноятчилик даражасини кескин туширишга эришган эди.

Киритилди: 17:26 10.07.2024. Ўқилди: 762 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!