Покистондаги Качеҳри маҳкамаси олдида портлаш содир бўлиб, камида 12 киши ҳалок бўлди, 21 киши яраланди.
Geo News хабарига кўра, бомба суд биноси ёнида тўхтаб турган машинада портлатилган.
Жабрланганлар орасида даъвогарлар ва адвокатлар ҳам бор. Воқеадан сўнг суд биноси эвакуация қилинди: ичкаридагилар орқа эшикдан кузатиб қўйилди, суд жараёнлари тўхтатилди.
Портлаш содир бўлган жойга Исломобод бош инспектори ўринбосари, бош комиссар ва экспертиза гуруҳи етиб келган. Қутқарувчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларни шифохоналарга етказишган.
Пойтахтдаги ПИМС тиббиёт муассасасида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.