Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Покистонда қирувчи самолёт ҳалокатга учради

Покистонда қирувчи самолёт ҳалокатга учради

Покистон ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолёти шимоли-ғарбий Хайбер -Пахтунхва провинциясининг Мардан туманида ўқув-машғулотлари парвози пайтида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Geo News хабар бермоқда.

Покистон Ҳарбий ҳаво кучлари вакилининг айтишича, учувчининг тақдири номаълум.

Махсус комиссия ҳалокат сабабларини аниқлаш устида ишламоқда.

Худди шундай бахтсиз ҳодиса шу йилнинг август ойида содир бўлган. Ўшанда Покистон шимолидаги Aтток шаҳрида икки ўринли қирувчи самолёт ҳалокатга учраган. Унинг иккита учувчиси катапульта қилинган.

Киритилди: 21:55 25.09.2021. Ўқилди: 1888 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!