Кеча, сайловлар арафасида, Балужистон вилоятида номзодлар офислари яқинида иккита портлаш юз берди, 28 киши ҳалок бўлди. Бугун номаълум шахслар сайлов участкасида ўқ узиб, полициячини ўлдирди. Ўлканинг шимолида эса, 4 нафар хавфсизлик ходими, автомобилидаги бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлди.
Ҳарбийларнинг айтишича, сайлов куни маҳаллий тўқнашувларда 12 киши ҳалок бўлган. Ҳукумат хавфсизликни таъминлаш учун 650 мингдан ортиқ ҳарбий ва полициячини сафарбар қилди, бутун мамлакат бўйлаб мобил алоқа ва интернетни узиб қўйди.
Маълумот ўрнида, Покистонда 128 миллион киши овоз бериш ҳуқуқига эга. Ҳозир комиссиялар бюллетенларни санаш билан шуғулланмоқда.