Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Покистонда оғир вазиятга тушиб қолган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

Покистонда оғир вазиятга тушиб қолган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари сайъ-ҳаракатлари билан Покистонда оғир вазиятга тушиб қолган ҳамюртимиз оиласи бағрига қайтарилди.

Ўзбекистон фуқароси Э.Х. мамлакатимиз элчихонасига мурожаат қилиб, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолганини, вақтинчалик турар жой ва кундалик эҳтиёжлар учун зарур маблағга эга эмаслигини маълум қилиб, ёрдам сўраган.

Ватандошимизнинг мурожаати элчихона томонидан алоҳида назоратга олиниб, қисқа фурсат ичида зарур консуллик-ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрилди.

Юртдошимизга Ўзбекистонга қайтиш учун тегишли консуллик гувоҳномаси расмийлаштирилди ва элчихона ходимлари ҳамда ҳомийлар кўмагида авиачипта харид қилинди. Э.Х. куни кеча "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг Исломобод-Тошкент авиарейси билан Ватанга қайтарилди.

Ватандошларимизни ҳар қандай ҳолатда ёлғиз қолдирмаслик, уларга консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатиш – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Киритилди: 14:11 21.07.2025. Ўқилди: 676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!