Бугун 16 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Покистонда мактаб томи қулаб тушди: 18 киши ҳалок бўлди

Покистонда мактаб томи қулаб тушди: 18 киши ҳалок бўлди

Покистонда хусусий мактаб томининг қулаб тушиши оқибатида 18 киши, жумладан, 17 нафар бола ва бир нафар ўқитувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Express Tribune нашри хабар берди.

Ҳодиса пайшанба куни содир бўлган. Жабрланганлардан 30 нафардан ортиғи шифохонага етказилган.

Аввалроқ Dawn газетаси фожиа оқибатида тўрт киши ҳалок бўлгани ва 20 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди. Кейинчалик қурбонлар сони 18 нафарга етган.

Киритилди: 23:00 15.10.2026. Ўқилди: 281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!