Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, натижада камида 16 киши ҳалок бўлди ва етти киши жароҳат олди.
Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият хабар берган.
Хабарга кўра, Сватга кетаётган йўловчи автобуси йўл четида тўхтаб турган автобус билан тўқнашган.
Йўл ҳаракати полициясининг дастлабки маълумотларига кўра, авария йўловчи автобусидаги техник носозлик туфайли юзага келган ва бу ҳайдовчининг бошқарувни йўқотишига сабаб бўлган.
Йўл ҳаракати полицияси, қутқарувчилар ва маҳаллий аҳоли тезда воқеа жойига етиб келишди.