Бугун 11 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Покистон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик: 15 полициячининг ўлими учун айбдорлар маълум бўлди

Покистон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик: 15 полициячининг ўлими учун айбдорлар маълум бўлди

Афғонистоннинг Покистондаги муваққат ишлар вакили Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди ва унга Хайбер-Пахтунхва вилоятидаги полиция постига уюштирилган ҳужум муносабати билан демарш эълон қилинди.

Баёнотга кўра, ҳужум юзасидан ўтказилган тергов натижалари ушбу ҳаракат Афғонистонда бошпана топган «Фитна ал-Хавориж» гуруҳи (аввалги «Техрик-и-Талибон Покистон» ёки «Покистон толиблари ҳаракати» номи билан машҳур) жангарилари томонидан ташкиллаштирилганини кўрсатмоқда. Шунингдек, Афғонистон томонига Исломобод «ушбу ваҳшиёна ҳаракат айбдорларига қатъий жавоб қайтариш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиши» маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 10 май куни жангарилар автомобилни портлатиб юбориши оқибатида камида 15 нафар полициячи ҳалок бўлган эди.

Киритилди: Бугун 19:21. Ўқилди: 253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!