Бугун 11 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Икер Касильяс "Реал"да "Барселона"нинг қайси футболчисини кўришни исташини айтди

Икер Касильяс "Реал"да "Барселона"нинг қайси футболчисини кўришни исташини айтди

"Реал" собиқ дарвозабони Икер Касильяс "Барселона"нинг қайси футболчисини "қироллик клуби" таркибида кўришни исташи ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Барселона"нинг қайси ўйинчисини "Реал"га таклиф қилган бўлардим? Бу — Педри", — дея Касильяснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Barca Universal.

Маълумот учун, Педри 2019 йилда "Лас-Пальмас"дан 23 миллион евро эвазига "Барселона" сафига келиб қўшилган эди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 11 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 10 май куни Испания чемпионати доирасида "Барселона" ўз майдонида "Реал"ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да (11 майга ўтар кечаси) бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 23:42 10.05.2026. Ўқилди: 254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!