Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Покистон ва Афғонистон чегарасида янги тўқнашувлар содир бўлди

Покистон ва Афғонистон чегарасида янги тўқнашувлар содир бўлди

Покистон армияси шимоли-ғарбий Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Куррам агентлигидаги Покистон назорат-ўтказиш пунктларига қилинган ҳужумга жавобан Афғонистондаги террорчилар позицияларига зарба берди.

Бу ҳақда PTV давлат телеканали Покистон қуролли кучларига таяниб хабар берди.

Покистон ҳарбийларига кўра, 14 октябрь куни кечқурун Толибон кучлари ва "Фитна ал-Хавориж" (собиқ "Теҳрик-е-Толибон Покистон" ёки "Покистон Толибон Ҳаракати" номи билан машҳур) жангарилари Покистон чегара постларига ҳеч қандай сабабсиз ўт очган. Покистон армиясининг жавоб ҳаракатлари натижасида битта назорат-ўтказиш пункти ва танк ўқ отиш позицияси йўқ қилинди. Тўқнашувлар чоғида юқори мартабали Фитна ал-Хавориж қўмондони ҳам ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Киритилди: 11:30 15.10.2025. Ўқилди: 875 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!