Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Покистон ўз ракета кучларини тузмоқчи

Покистон ўз ракета кучларини тузмоқчи

Покистон қуролли кучлар таркибида ракета кучларини шакллантириш ниятида.

Бу ҳақда Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, янги қўшинлар уруш шароитида қуролли кучларнинг жанговар қобилиятини оширади ва замонавий техника билан жиҳозланади.

Унинг қўшимча қилишича, бу кучлар Покистон армиясининг жанговар қобилиятини мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлади. Ҳукумат раҳбари қўшимча маълумот бермади.

Ўз навбатида, юқори мартабали хавфсизлик ходимининг айтишича, ракета қўшинлари ўз қўмондонлигига эга бўлиб, уларни бошқариш ва уруш шароитида жойлаштириш учун жавобгар бўлади.

"Шубҳасиз, улар Ҳиндистон учун мўлжалланган", деди у.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта икки давлат ўртасидаги зиддият апрель ойида Кашмирда 26 нафар тинч аҳолининг ўлимидан сўнг кучайганида, Янги Деҳли Исломободни айблаган эди.

Воқеа қуролли можарога айланиб кетди. 10 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳиндистон ва Покистон сулҳга келишиб олганини маълум қилди.

Киритилди: 14:10 14.08.2025. Ўқилди: 980 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!