Бугун 21 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Покистон ўз қўшинларини Саудия Арабистонида жойлаштириши мумкин — Al Jazeera

Покистон ўз қўшинларини Саудия Арабистонида жойлаштириши мумкин — Al Jazeera

"Бундай вариант яқинда Ар-Риёд ва Исломобод ўртасида имзоланган ўзаро мудофаа шартномаси фонида муҳокама қилинмоқда", дея хабар бермоқда телеканал.

Al Jazeera маълумотига кўра, гап нафақат ҳарбий машғулотлар ва ўқув дастурларини кенгайтириш ҳақида, балки Покистон ҳарбий контингентининг қироллик ҳудудида доимий ёки вақтинчалик жойлашиши эҳтимоли ҳақида кетмоқда.

Ҳозирча аниқ қарорлар қабул қилинмаган, бироқ ушбу масаланинг муҳокамага қўйилиши икки давлат ўртасидаги муносабатларда “бурилиш нуқтаси” деб баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ва Покистон 17 сентябр куни ўзаро мудофаа шартномасини имзолаган эди. Ушбу келишувга кўра, икки давлатдан бирига қилинган тажовуз, ҳар иккала мамлакатга қилинган ҳужум деб баҳоланади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Покистон ядровий давлат ҳисобланади.

Киритилди: 14:51 20.09.2025. Ўқилди: 781 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!