Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Покистондaги фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Тўхтаев маҳаллий томонлар билан учрашув давомида келишувга эришгани маълум қилинди.
Лойиҳа Покистон ҳудудида Ўзбекистон номини ўзида мужассам этган янги маданий-массив майдонни вужудга келтиришни мақсад қилади. Боғда икки мамлакат дўстлигини ифодаловчи меъморий элементлар, дам олиш ҳудудлари ва экотуризмга мўлжалланган иншоотлар барпо этилиши режалаштирилмоқда.
Алишер Тўхтаевнинг таъкидлашича, мазкур ташаббус Тошкент ва Исломобод ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади ҳамда Покистон жамоатчилиги учун Ўзбекистон маданияти ва тарихини яқиндан таништириш имконини беради.