Покистоннинг иккинчи йирик шаҳри Лаҳор ҳавосидаги ифлослантирувчи моддалар контсентрацияси тарихий максимал даражага етди. Бу ҳақда Аgence France-Presse ахборот агентлигига таяниб, Phys.org портали хабар берди .
Бир неча кундирки, 14 миллион аҳолига эга мегаполис чиқинди газлар, ёнаётган қишлоқ хўжалиги чиқиндилари ва туманлардан келиб чиққан қалин тутун билан қопланган.
Халқаро ҳаво сифати мониторинги хизмати ИҚАир маълумотларига кўра, Лаҳордаги ҳаво сифати индекси рекорд даражадаги 1067 га етди, бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан тавсия этилган хавфсиз даражадан 300 баравар юқори .
Ўлчовлар шуни кўрсатдики, зарарли ПМ2.5 микрозарралари контсентрацияси 610 га кўтарилди, бу рухсат этилган 15 чегарасидан 40 баравар кўпроқдир.
ЖССТ маълумотларига кўра, ифлос ҳавода узоқ вақт таъсир қилиш инсульт, ўпка саратони, нафас олиш касалликлари ва юрак касалликларини келтириб чиқаради.