Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Покистон Миллий хавфсизлик кенгаши Ҳиндистон томонидан кўрилган чораларга муносабат билдирди

Покистон Миллий хавфсизлик кенгаши Ҳиндистон томонидан кўрилган чораларга муносабат билдирди

Покистон Миллий хавфсизлик кенгаши Кашмирда содир бўлган ҳужумларга жавобан Ҳиндистон томонидан кўрилган чораларга муносабат билдирди.

Хусусан, Исломобод Вагаҳ чегара постини ёпмоқда — бу Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ягона чегара ўтиш пункти бўлиб, у орқали чегарани кесиб ўтиш мумкин эди.

Покистон, шунингдек, Ҳиндистонга тегишли барча авиакомпаниялар учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди, Исломободдаги ҳинд дипломатлари сонини қисқартирди, Ҳиндистон фуқароларига берилган барча визаларни бекор қилди ҳамда Ҳиндистон билан савдони тўхтатди.

Бундан ташқари, Покистон Миллий Хавфсизлик Кенгаши “Ҳинд дарёси сувларидан биргаликда фойдаланиш” шартномасидан чиқишини эълон қилган Ҳиндистоннинг Покистонга сув оқимини тўхтатишга бўлган ҳар қандай уринишини “уруш ҳаракати” сифатида кўриб чиқишини маълум қилди.

Покистон расмийларининг баёнотида айтилишича, Ҳиндистоннинг Кашмирдаги ҳужумни Покистон билан боғлашга уринишлари “мантиқ ва далилларга асосланмаган ҳаракат” ҳисобланади, чунки ҳеч қандай “исботланган тергов натижалари ва тасдиқланган далиллар” тақдим этилмаган.

The New York Times нашрига кўра, Ҳиндистон ва Покистон янги қуролли тўқнашув ёқасида турибди ва бу “олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатлар” билан таҳдид солмоқда. 2019 йилда ҳам шунга ўхшаш террорчилик ҳужуми икки давлатни уруш ёқасига олиб келган, бироқ ўшанда томонлар бундай қарорни қабул қилмаган эди. Таҳлилчиларнинг фикрича, бу сафар қуролли зиддият хавфи янада жиддийроқ.

Киритилди: 17:29 24.04.2025. Ўқилди: 992 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!