Украина президенти Владимир Зеленский Киев вақтинчалик босиб олинган ҳеч қандай ҳудудни Россиянинг бир қисми сифатида ҳуқуқий жиҳатдан тан олмаслигини маълум қилди.
Унинг айтишича, бу Конституцияда мустаҳкамланган ҳамда жаҳон ҳамжамиятининг аксарияти, шу жумладан бетараф қолишга интилаётган мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватланадиган тамойилий ва ўзгармас нуқтаи назардир.
"Фақат Украина халқи ўз ҳудудларини белгилаш ҳуқуқига эга. Вақтинчалик босиб олинган барча ерлар Украинага тегишлидир," - дея таъкидлади Зеленский Киевнинг Святошинский туманида Россия ҳужумлари натижасида вайрон бўлган уй олдига гул қўйиш пайтида.