Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф Самарқанд шаҳрига келди

A A A
Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф Самарқанд шаҳрига келди

15 сентябрь куни Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Самарқанд шаҳрига келди.

Уни аэропортда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Покистон ҳукумати раҳбари Ҳазрати Хизр мажмуасига бориб, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Киритилди: 14:32 15.09.2022. Ўқилди: 1700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар