Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Покистон Ҳиндистоннинг юқори лавозимли ҳарбий амалдорини йўқ қилди

Покистон Ҳиндистоннинг юқори лавозимли ҳарбий амалдорини йўқ қилди

️Жамму ва Кашмирга берилган зарба натижасида беш киши, шу жумладан юқори лавозимли амалдор ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Ҳиндистоннинг PTI агентлиги.

The Guardian газетасининг ёзишича, Ҳиндистон Қуролли Кучлари Покистон билан можаронинг янада кучайишини кутиб, чегарага қўшимча кучларни жўнатишни бошлаган.

️Ҳиндистон армияси маълум қилишича, Покистон чегарада қўшинлар жойлаштиришни кучайтирмоқда.

️Ҳиндистон томонининг таъкидлашича, Покистон Панжобдаги авиабазага ҳужум қилиш учун товушдан тез учадиган ракетадан фойдаланган.

️Покистон ўз армияси Жамму ва Кашмир ҳудудидаги Бирнала шаҳридаги аэродромни, Ҳиндистоннинг учта блокпостини, шунингдек, Жамму ва Кашмир ҳудудининг Пунч тумани, Бҳимбер-Гҳали қишлоғидаги Ҳиндистон Қуролли Кучлари бригадаси штабини йўқ қилганини маълум қилди.

️Ҳиндистон расмийлари Ҳиндистоннинг Адампур шаҳрида С-400 "Триумф" зенит-ракета комплекси йўқ қилингани ҳақидаги маълумотни рад этди. Ҳиндистон ҳукумати матбуот департаменти С-400 тизимининг йўқ қилингани ёки бирон-бир тарзда шикастлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз эканини таъкидламоқда.

Киритилди: 11:26 10.05.2025. Ўқилди: 1009 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!