Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф 11 апрель куни Исломободда АҚШ ва Эрон ўртасида музокаралар ўтказилишини эълон қилди.
«Эртага ҳар икки давлат раҳбарияти Исломободда бўлади ва Покистон ҳукумати музокаралар муваффақиятли ўтиши учун барча имкониятларни ишга солади», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.