Бугун 30 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Покистон Бош вазири: "Трамп Осиёдаги урушнинг олдини олди"

Покистон Бош вазири: "Трамп Осиёдаги урушнинг олдини олди"

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Покистон-Ҳиндистон можаросини ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари Жанубий Осиёда кенг кўламли урушнинг олдини олишга ёрдам берди.

Бу ҳақда Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида сўзлаган нутқида маълум қилди.

"Биз Дональд Трамп ва унинг жамоасига ўт очишни тўхтатиш келишувига эришишдаги фаол роли учун чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз. Президент Трампнинг тинчлик ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари Жанубий Осиёда урушнинг олдини олишга ёрдам берди. Агар у зудлик билан ва қатъий аралашмаганида, кенг кўламли урушнинг оқибатлари ҳалокатли бўлар эди", - деди Шариф.

Покистон бош вазири, шунингдек, Исломобод "барча ҳал бўлмаган масалалар бўйича Ҳиндистон билан кенг қамровли, инклюзив ва натижага йўналтирилган мулоқотга тайёр"лигини таъкидлади.

Киритилди: 09:45 27.09.2025. Ўқилди: 864 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!