Бу ҳақда у ўзининг Х саҳифасида ёзган.
"Покистон Ҳиндистон томонидан жорий этилган ушбу уруш актига қатъий жавоб беришга тўлиқ ҳақли ва ҳал қилувчи жавоб аллақачон берилган", дейилади постда.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, Покистон ҳудудидаги бешта аҳоли пункти Ҳиндистон зарбаларига учраган.
7-майга ўтар кечаси Ҳиндистон “Покистондаги террорчилик инфратузилмасига қарши” Синдур операциясини бошлаганини эълон қилди. Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги матбуот баёнотида айтилишича, Покистонда жами тўққизта нишонга зарба берилган. Департамент алоҳида таъкидлаганидек, улар Покистон ҳарбий объэктларига зарба бермаган.
Исломобод Ҳиндистонга қарши жавоб зарбасини бошлаганини айтди. Покистон Ахборот вазири Аттаулла Тарарнинг айтишича, Покистон Ҳиндистоннинг бешта қирувчи самолёти ва битта дронини уриб туширган. Бундан ташқари, Покистон томони Ҳиндистон Қуролли Кучлари бригадаси штаб-квартираси ва Кашмирдаги бўлиниш чизиғи бўйлаб Ҳиндистон пости вайрон қилингани ҳақида хабар берди. Ҳиндистон армияси бу даъволарни тасдиқламади.