Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Покистон Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

A A A
Покистон Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Бугун, 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.

Қайд этилишича, мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олган.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетган.

Киритилди: 16:05 25.02.2025. Ўқилди: 1813 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!