Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Покистон армияси мактабга режалаштирилган терактнинг олди олинганини маълум қилди

Покистон армияси мактабга режалаштирилган терактнинг олди олинганини маълум қилди

Покистон армияси мактабга теракт уюштиришни режалаштирган икки нафар “Ҳиндистон томонидан қўллаб-қувватланган” жангари нейтраллаштирилганини маълум қилди.

Покистон армиясининг Хизматлараро жамоатчилик билан алоқалар бўлими (ISPR) хабарига кўра, ҳодиса Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Жанубий Вазиристон туманида содир бўлган.

Маълумотда айтилишича, жангари гуруҳ аъзолари портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобил орқали мактабга ҳужум қилишга уринган.

Машина мактабнинг асосий дарвозаси ёнида аниқланган ва армия аралашганидан сўнг портлаш содир бўлган.

Баёнотда таъкидланишича, ҳужумнинг олди олинган, икки жангари йўқ қилинган, мактаб ҳудудига киришга муваффақ бўлган яна уч киши қўлга олинган.

Портлаш натижасида мактаб атрофидаги инфратузилмага шикаст етган, аммо ўқувчилар ва ўқитувчилар орасида ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот келтирилмаган.

Киритилди: 14:07 11.11.2025. Ўқилди: 1556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!