Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Покистон армияси аеропортдаги ҳужумлардан сўнг Ҳиндистонга жавоб зарбалари беришини айтди

Покистон армияси аеропортдаги ҳужумлардан сўнг Ҳиндистонга жавоб зарбалари беришини айтди

Ҳиндистон армияси Покистондаги учта ҳарбий аеропортга ракета зарбалари берди. Бунга жавобан Покистон армияси Ҳиндистоннинг қатор объэктлари, жумладан С-400 зенит-ракета комплексини йўқ қилганини даъво қилиб, қарши ҳужум уюштирди.

Покистон томонининг расмий баёнотига кўра, Ҳиндистон томонидан ҳужум эрта тонгда амалга оширилган. Ҳаво базаларига пойтахт яқинидаги Равалпинди шаҳрида жойлашган Нур Хон ҳамда Панжоб вилоятидаги Мурид ва Шоркот аеродромлари зарба берилган. Ҳарбийларга кўра, ракеталарнинг бир қисми ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тутиб олинган, бироқ ҳеч қандай зарар ва қурбонлар қайд этилмаган.

Бунга жавобан Покистон ҳаво кучлари Ҳиндистоннинг Суратгарҳ, Сирса, Батҳинда ва Ахнур шаҳарларидаги ҳарбий нишонларга зарба берди. Покистон армиясининг даъво қилишича, операция давомида ЖФ-17 қирувчи самолётидан отилган гипертовушли ракета ёрдамида Ҳиндистоннинг С-400 ҳаво мудофаа тизими йўқ қилинган.

Киритилди: 14:20 10.05.2025. Ўқилди: 675 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!