2025 йил 1 февралдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездларининг ВИП, бизнес тоифадаги чипта нархлари 25% га, эконом тоифадаги чипта нархлари 20% га ҳамда тезюрар йўловчи поездлари "Шарқ", "Насаф" ва "Ўзбекистон" поездларининг чипта нархлари 30% га оширилмоқда.
Бугунги кунда соҳада темир йўл инфратузилмаси харажатлари, электр энергияси, ёқилғи ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш ва йўловчи вагонлари паркини янгилаш, темир йўл вокзаллари фаолиятини янгича замонавий талабларига мувофиқ олиб бориш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсад сифатида келтирилган.
"Афросиёб" электропоездлари чипта нархлари:
Тошкент — Бухоро:
ВИП 994 000 сўм;
Бизнес 751 000 сўм;
Эконом 484 000 сўм.
Тошкент — Қарши:
ВИП 854 000 сўм;
Бизнес 634 000 сўм;
Эконом 406 000 сўм.
Тошкент — Самарқанд:
ВИП 619 000 сўм;
Бизнес 450 000 сўм;
Эконом 294 000 сўм.
Эслатиб ўтиш керак, 2024 йил 1 январдан бошлаб юқори тезликдаги ва тезюрар йўналишдаги поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиш, шунингдек, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтилган.