Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Подоляк: "Россия билан музокаралар ўтказиш учун, биринчи навбатда, уларни олиб бориш қоидаларини аниқлаш керак"

Подоляк: "Россия билан музокаралар ўтказиш учун, биринчи навбатда, уларни олиб бориш қоидаларини аниқлаш керак"

Украина Россия билан музокаралар олиб бориш учун аввало бу музокараларни олиб бориш қоидаларини аниқлаш керак, деб ҳисоблайди.

Бу ҳақда Шарқий Европа ҳисобот бюросига берган интервюсида Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Россия музокараларга тайёрлигини эълон қилади, бироқ ультиматум кўринишида ҳудудларнинг катта қисми ва ташқи ва ички сиёсатни амалга оширишнинг субектив ҳуқуқидан воз кечишни талаб қилади.

Подолякнинг фикрича, ҳақиқий музокаралар учун фронт чизиғига, Россия ҳудудига, ҳарбий объектларга, логистика инфратузилмасига кўпроқ зарба бериш ва шунга мос равишда урушни Россия Федерацияси ҳудудига ўтказиш керак.

"Бу давлатга нисбатан санкциялар янада қаттиқроқ бўлиши керак, Европа компаниялари Россия бозорини тарк этиши, расмий Москвага санкцияларни четлаб ўтишга имкон берадиган давлатлар, жумладан, собиқ СССР давлатлари ҳам муайян санкцияларга дучор бўлиши керак", — деди у.

Киритилди: 17:23 04.11.2024. Ўқилди: 791 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!