Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Пиёда умрига зомин бўлган ҳайдовчи аниқланиб, қўлга олинди

A A A
Пиёда умрига зомин бўлган ҳайдовчи аниқланиб, қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида шу йилнинг 7 март куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Саксонота маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Чирчиқ-Янгибозор-Ўртасарой йўлининг 26-км.да ҳайдаб кетаётиб, Навниҳол кўчаси рақамсиз уйда яшаган С.Ж.ни уриб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Натижада С.Ж. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Янгибозор қўрғони Марҳабо кўчасида яшовчи Р.Н. ВАЗ-2102 русумли автомашинада содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.

Киритилди: 09:55 11.03.2019. Ўқилди: 1614 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!