Германия мудофаа вазири Борис Писториус ҳозирда Украинага тинчликпарвар кучларни юбориш масаласи кўриб чиқилмаётганини айтди.
"Ва бу фақат жамоавий мандат остида, яъни Европа Иттифоқи, НАТО ёки БМТ доирасида жойлаштирилган тақдирда мумкин. Бироқ ҳозирча бунинг учун ҳеч қандай ташаббус йўқ," - деди у Франкфуртер Allgemeine Zeitung газетасига берган интервьюсида.
Писториуснинг тушунтиришича, Бундесверга бундай хорижий операция учун катта эҳтимол билан парламентнинг рухсати керак бўлади.
Шунга қарамай, вазир ГФР ҳукумати келажакда бундай ташаббусни илгари суриши мумкинлигини истисно қилмади.