Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Пискент туманида гиёхванд моддаларини сақлаётган фуқаро қўлга олинди

Пискент туманида гиёхванд моддаларини сақлаётган фуқаро қўлга олинди

Пискент тумани йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг тезкор маълумотлари асосида Пискент тумани Ойбек маҳалласида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи 1992 йилда туғилган фуқоро хонадонидан ўткир ҳидли, нам холатда яшил рангли, “наша” гиѐхвандлик моддасига ўхшаш, шунингдек, 3 дона политилен целофанда ҳамда 24 дона гугурт қутиларда ва 10 та оқ рангли полителен пакетчалар ичида қуритилган, ўткир хидли, яшил рангли, турли хилдаги гиёҳванд моддасига ўхшаш ўсимликлар сақланаётганлиги аниқланди. Ушбу воситаларнинг барчаси холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Пискент тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:39 08.09.2025. Ўқилди: 536 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!