Бугун 29 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди

Пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди

Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси томонидан Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда республикамизга муқаддам ноқонуний йўллар билан олиб кирилган пиротехника воситаларининг қонунга хилоф муомаласига чек қўйилди.

Пойтахтимизнинг Миробод туманида ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган шахснинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганида бу ерда 11 турдаги жами 8478 дона пиротехника воситалари сақланаётгани фош қилинди.

Миробод туманида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда эса фуқаролардан бири ижарага олинган хонадонида 6 турдаги 23 дона салютларни кейинчалик сотиш мақсадида қонунга хилоф тарзда сақлаётгани аниқланди.

Ашёвий далил сифатида олинган мазкур пиротехника воситаларининг дастлабки тахминий қиймати 90 000 000 сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, республикамиз божхоначилари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 166 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида жами қиймати 1 миллиард 645 миллион сўмлик 6 миллион 672 минг донага яқин пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги айланмасига ўз вақтида чек қўйилди.

Киритилди: 09:52 28.12.2024. Ўқилди: 235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!