Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Пиротехника воситалари ҳамда “iPhone”ларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Пиротехника воситалари ҳамда “iPhone”ларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

“Тошкент-АЭРО” ИБК тезкор тузилмалари автомашинада яширилган пиротехника воситалари ҳамда “iPhone” телефонларининг ички ҳудуддаги ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан, “Водий-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилди.

Автомашина кўздан кечирилганда эса унинг ичида хорижда ишлаб чиқарилган, 2 турдаги жами 35 562 дона пиротехника воситалари ҳамда 15 дона “iPhone” русумли уяли алоқа воситалари борлиги аниқланиб, вақтинча сақловга олинди.

Ашёвий далил сифатида олинган мазкур пиротехника воситалари ҳамда смартфонларнинг дастлабки тахминий қиймати 160 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:41 26.12.2024. Ўқилди: 651 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!