Москва ва Калуга аэропортларида кирувчи ва чиқувчи рейслар тўхтатилди. Бу ҳақда Федерал ҳаво транспорти агентлиги Шереметево, Домодедово, Внуково, Жуковский ва Калуга аеропортини тилга олган ҳолда хабар берди.
“Ҳаво бандаргоҳлари вақтинча рейсларни қабул қилмаяпти ёки жўнатмаяпти. Экипажлар, авиадиспетчерлар ва аеропорт хизматлари парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўрмоқда – бу энг устувор вазифа”, — деб ёзади у.