Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Пилла етиштиришда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтиши белгиланган

Пилла етиштиришда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтиши белгиланган

Қонунчиликка кўра, пилла етиштириш билан боғлиқ қуйидаги ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтиши белгиланган:

➖ тут уруғи тайёрлаш;
➖ тут ниҳоллари ва тут кўчатлари етиштириш;
➖ тут ипак қурти уруғларини инкубаторияларда жонлантириш;
➖ тут ипак қурти парваришлаш;
➖ тирик ва қуруқ пиллани саралаш;
➖ тирик пиллани қуритиш;
➖ пиллани қўл кучи ёрдамида ташиш;
➖ пилладан намуналар олиш (лабораторияда саралаш учун);
➖ уруғчилик корхоналарида капалакларни жинсларга ажратиш;
➖ тут ипак қурти уруғларини микротаҳлилдан ўтказиш;
➖ тут ипак қурти уруғларига ишлов бериш;
➖ тут ипак қурти уруғларини қишлаш давридаги ишлар;
➖ тут ипак қурти уруғларини қадоқлаш ва ёрлиқлаш.

Киритилди: 09:48 13.04.2024. Ўқилди: 608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!